date
views 3 395

Яқин 10 йил ичида умрни икки баравар узайтирувчи дори яратилади

Яқин 10 йил ичида умрни икки баравар узайтирувчи дори яратилади
Илм дунёси инсон умрини икки баравар узайтириши мумкин бўлган дори яратишга жуда яқин қолди. Ушбу воқеа яқин ўн йилликда содир бўлади.
Бу ҳақда британиялик олим Эндрю Стил маълум қилди.

Биологнинг сўзларига кўра, яқин келажакда қариш жараёнини секинлаштириш инсоният учун ҳақиқатга айланади. Аммо бу кексайган инсонлар организмининг ёш ҳолатига қайтишини англатмайди.

Стилнинг фикрича, олимлар организмдаги ёшга боғлиқ ўзгаришлар билан боғланган соғлиқ муаммоларининг олдини оладиган дори яратишади. Унинг ёрдамида артрит, бўғинлар оғриғи ҳамда суяклар мўртлиги йўқолади. Тадқиқотчилар тез орада касалликнинг асл сабабларини топиб, самарали дори воситаларини ярата олишади, бу эса ўз навбатида, қариш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради, натижада қарилик билан боғлиқ хасталиклар фақат узоқ келажакдагина намоён бўлади.

Таъкидланишича, айни пайтда олимлар инсон умрини узайтириши мумкин бўлган инновацион ишланмаларни синовдан ўтказишмоқда. Агар ушбу йўналишда муваффақият қозонилса, Эндрю Стилнинг айтишича, дастлабки даврда артрит, юрак-қон томир касалликлари ёки саратон хасталигидан шикоят қилмайдиган кекса одам билан учрашиш ғайриоддий ҳодисага айланади. Шу билан бирга, биологнинг қайд этишича, 150 ёшли нафақахўрлар 20 ёшли ўғил-қизларга ўхшамайди. Ташқи кўринишдаги фарқлар, албатта, мавжуд бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яқин 10 йил ичида умрни икки баравар узайтирувчи дори яратилади