23:00 / 05.01.2021
2 371

Таиландда баджаҳл мушук уйга бостириб келган филни қувиб юборди (видео)

Таиландда баджаҳл мушук уйга бостириб келган филни қувиб юборди (видео)
Фото: Daily Mail
Таиланднинг Накхоннаёк туманида Симба лақабли уч ёшли мушук егулик илинжида уйга киришга уринган тўрт тоннали улкан филни қувиб юборди, деб хабар беради WDay.

Таъкидланишича, мушукларда ўз ҳудудини ҳимоя қилиш инстинкти итларникидан кўра яхшироқ ривожланган. Ўзига қарашли ҳудудга кимдир кирганини ҳис қилса, улар жуда агрессивлашади: турли овозлар чиқариб, панжалари билан ҳужумга отланади. Бу сафар ҳам кичкина мушукча улкан филдан қўрқмай, унга қарши туриб берди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Пай Салик лақабли фил егулик илинжида тез-тез одамлар яшайдиган уйларга келиб туради. Боғ қаровчиси Амнат Норасиннинг сўзларига кўра, 35 ёшли фил қўшни ўрмонда яшайди, бироқ кечалари панадан ташқарига чиқади.

Уй эгасининг айтишича, мушук ўз ҳудудига бегона ҳайвон ташриф буюрса, ғазабга минади.

Таиландда филлар қўриқланадиган миллий ҳайвон тури ҳисобланади. Уни ўлдирган ёки зарар етказган инсонлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 40 доллар жаримага тортилиши мумкин.

Экологларнинг баҳолашича, Таиланднинг ёввойи жунглилари ва қўриқланадиган миллий боғларида 2 мингга яқин фил яшайди, шунингдек, яна шунча фил тутқунликда мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда баджаҳл мушук уйга бостириб келган филни қувиб юборди (видео)