Коронавируснинг кучини кесадиган модда топилди

Коронавируснинг кучини кесадиган модда топилди
Фото: «Depositphotos / Ugreen»
Гиперхолестеринемияни даволашда ишлатиладиган флувастатинлар коронавирусга қарши таъсир кўрсатиши мумкин. Бир гуруҳ немис ва швед олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари «MedRxiv» порталида эълон қилинди.

Мутахассислар флувастатиннинг SARS-CoV-2 трансляцияси ва репликациясини босиш орқали юқтирилган ҳужайраларга таъсир қилишини аниқладилар.

Бундан ташқари, статин терапиясини олган COVID-19 беморларининг клиник натижалари яхшилангани қайд этилган.

Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари шундан далолат беряптики, флувастатин коронавирусга чалинган одамлар учун қўшимча хавф туғдирмайди, аксинча, касалликнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар