15:25 / 06.01.2021
2 619

Хитойда иккита кутубхоначи-робот бир-бири билан «уришиб» қолди (видео)

Хитойда иккита кутубхоначи-робот бир-бири билан «уришиб» қолди (видео)
Кадр: Youtube
Хитойнинг Цзянси провинциясида жойлашган кутубхоналарнинг биридаги иккита робот-ассистент «урушиб қолди». Қизиқарли вазият ҳақида QQ порталига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Таъкидланишича, Туту ва Ванбао исмли кутубхоначи-роботларнинг вазифаси ўқувчиларга керакли китобни қидиришда ёрдамлашишдан иборат. Улар навбатдаги мижозни бўлиша олмай «талашиб қолган».

Жанжал ташриф буюрувчилардан бири савол бериш мақсадида QR-кодни роботлардан бирида сканердан ўтказганида юзага келган, бу вақтда иккинчи робот ёрдам беришни хоҳлаган.

Гувоҳлар томонидан тасвирга олинган роликда Туту ва Ванбао қисқа жумлалар билан бошларини айлантираётганини кўриш, орқа планда эса одамлар кулаётганини эшитиш мумкин.

Натижада Ванбао ярашишга қарор қилиб, ўз айбини тан олган. Бунга жавобан Туту ҳамкасбини кайфияти тез-тез ўзгариб туришида айблаган, бироқ кейинроқ уни кечирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда иккита кутубхоначи-робот бир-бири билан «уришиб» қолди (видео)