00:00 / 07.01.2021
3 085

Турмуш қуришга аҳдлашган россиялик шифокорлар бутун дунёни ҳайратда қолдирди (видео)

Турмуш қуришга аҳдлашган россиялик шифокорлар бутун дунёни ҳайратда қолдирди (видео)
Фото: Cosmopolitan
Россиялик 26 яшар жарроҳ Игор Анохин ва 24 ёшли анестезиолог Екатерина Внукованинг «қизил ҳудуд»даги севгиси Daily Mail нашрининг ҳам эътиборини тортди. Янги йил арафасида Игор ҳимоя кийимларини кийиб олган ҳамкасблари қуршовида хавфли «қизил ҳудуд»да севгилисининг қўлини сўраган.

Жарроҳнинг айтишича, 2020 йил апрель ойида танишган жуфтлик аввалига шунчаки мулоқот қилган. Бир-бирини яқиндан таниганидан кейин эса муносабатлар авж ола бошлаган. Шундан кейин йигит қизнинг қўлини сўрашга аҳд қилган.

Красноярскдаги клиник шифохонада бирга фаолият юритадиган шифокорларнинг севги тарихи Daily Mail нашри томонидан эълон қилинганидан кейин ер юзидаги турли миллат вакилларининг эътиборини тортган.

Фото: Cosmopolitan
Шундан кейин маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хавфли ҳудудда касаллик билан курашаётган икки шифокорга бахт тилаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турмуш қуришга аҳдлашган россиялик шифокорлар бутун дунёни ҳайратда қолдирди (видео)