20:30 / 07.01.2021
2 804

Ироқ суди Доналд Трампни ҳибсга олишга ордер берди

Ироқ суди Доналд Трампни ҳибсга олишга ордер берди
Фото: Cheriss May / Reuters
Ал-Ҳашд аш-Шааби гуруҳи етакчисининг ўринбосари Абу Маҳдий ал-Муҳандиснинг ўлими бўйича ишни ўрганиб чиққан Бағдод суди АҚШ президенти Доналд Трампни ҳибсга олишга ордер берди. АҚШ президенти 2020 йил январда Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини ташкил этганликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради AP.

Сулаймоний 2020 йил 3 январда Бағдод аэропортида АҚШ томонидан берилган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлганди. Генерал билан бирга унинг ёнида бўлган бир неча нафар офицер ва ал-Муҳандис ҳам ҳалок бўлган.

Ордерда таъкидланишича, гап қасддан қилинган қотиллик ҳақида бормоқда. Ироқ қонунчилигига кўра, ушбу жиноят учун ўлим жазоси белгиланган.

Доналд Трамп Бағдод аэропортига берилган авиазарбани изоҳлар экан, ҳалок бўлган Эрон генералини «дунёнинг биринчи рақамли террорчиси» деб атаганди.

Аввалроқ Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши сабабли АҚШнинг 48 нафар фуқароси, жумладан, Доналд Трампни халқаро қидирувга бергани хабар қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ суди Доналд Трампни ҳибсга олишга ордер берди