19:16 / 08.01.2021
1 999

Канадада жиноят жойидан қочмоқчи бўлган ўғрининг машинаси қор уюмига тиқилиб қолди (видео)

Канадада жиноят жойидан қочмоқчи бўлган ўғрининг машинаси қор уюмига тиқилиб қолди (видео)
Ижтимоий тармоқларда жиноят жойидан қочишнинг энг бемаъни уриниши тасвирланган видео тарқалди. Ўғри ўзининг Toyota Yaris’ида секингина қочиб кетишга уринган, бироқ қор уюмига тиқилиб қолган, деб хабар беради CARakoom.

Маълумотларга кўра, кулгили жиноят ҳодисаси Торонто яқинида содир бўлган. Номаълум шахс ўзганинг уйи қаноти қисмида қолдириб кетилган буюмларни кўриб қолиб, уни олиб кетишга уринган. Йигит уй эгалари томонидан маҳкамлаб қўйилган буюмларни тортиб, Yaris’ида қочишга уринган. Бироқ барчаси режалаштирилганидек осон кечмаган.

Воқеа жойидан тезкор қочишга уринган жиноятчи орқани кўришга мўлжалланган ойнага қарамасдан машинани йўл четидаги қор уюмига бориб урган. Натижада машинанинг орқа қисми қорга тиқилиб қолиб, жойидан қимирламаган.

Жиноятчи бу каби вазиятда ҳам таслим бўлмасдан, машинадан тушиб, уни итаришга уринган. Бу ҳам кутилганидек натижа бермаган. Видео остига ёзилган изоҳларга кўра, йигитча қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада жиноят жойидан қочмоқчи бўлган ўғрининг машинаси қор уюмига тиқилиб қолди (видео)