08:37 / 09.01.2021
1 899

БМТда дунё аҳолисининг асосий эҳтиёжлари маълум қилинди

БМТда дунё аҳолисининг асосий эҳтиёжлари маълум қилинди
Фото: Global Look Press
БМТ дунёдаги одамлар соғлиқни сақлаш, таълим, тоза сув ва санитария воситаларига энг кўп эҳтиёж сезаётганларини маълум қилди. Бундан БМТнинг “БМТ-75: Глобал мулоқот” тадқиқоти бўйича тайёрланган маърузаси дарак бермоқда. Тадқиқот давомида 193та давлатдан 1,5 млндан кўпроқ киши иштирокида сўровнома ўтказилган.

Пандемия тараққиёт боришини ўзгартиргани ва тенгсизликни кучайтиргани сабабли сўралганлар қисқа муддатли истиқболда устувор эҳтиёжлар сифатида асосий эҳтиёжлар - соғлиқни сақлаш, таълим, санитария воситалари ва тоза сувни айтишган”, дейилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, респондентлар иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишини асосий таҳдидлар деб аташган. Бундай фикрни асосан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси аҳолиси билдирган.

Сўралганларнинг 49 фоизи 2045 йилга қадар турмуш тарзи яхшиланишига ишонишларини айтишган. Бундай фикрни кам ривожланган ва ихтилофлар кечаётган давлатлар аҳолиси айтган.

2020 йил декабрида БМТда 2021 йилда дунёда қанча одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлик сезиши прогноз қилинганди. БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, янги йилда 235 млн кишига озиқ-овқат ва бошқа турдаги инсонпарварлик ёрдами зарур бўлади.

Шу тариқа, инсонпарварлик ёрдами дунё аҳолисининг ҳар 33-вакилига талаб этилади. 2020 йилда бундай ёрдамга ҳар 45-киши муҳтож бўлган. Бундан эса инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамлар сони 40 фоизга кўпайгани келиб чиқади. Бундай салбий тенденция бир қатор омиллар, жумладан пандемия, маҳаллий ихтилофлар, мажбурий миграция ва глобал исиш оқибатлари билан боғланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТда дунё аҳолисининг асосий эҳтиёжлари маълум қилинди