09:57 / 12.01.2021
1 770

Коронавирусни енгишга тўсқинлик қилаётган омил нима?

Коронавирусни енгишга тўсқинлик қилаётган омил нима?
Фото: «Denis Balibouse / Reuters»
Ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида фитна ва нотўғри маълумотларнинг тарқалиши пандемия устидан ғалаба қозонишга халал беряпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг фавқулодда вазиятлар бўйича дастурлар директори Майкл Райан брифинг пайтида айтиб ўтди. Twitterда трансляцияси мавжуд. Унинг сўзларига кўра, ушбу омил ташкилот мутахассисларини ташвишга солмоқда.

«Жуда кичик гуруҳларнинг сиёсий ёки мафкуравий мақсадлари ижтимоий тармоқларда ҳозирги кунда биз дунёда амалга ошираётган ниҳоятда муҳим жараён — COVID-19 устидан назоратни бузишга қаратилган», — деб изоҳлади Райан.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари қарийб икки миллион инсоннинг умрига зомин бўлган вирусни тўхтатишга ҳаракат қиляпти. COVID-19га қарши курашаётганларга фитна керак эмас, дея таъкидлади Райан.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастурининг директори аҳолини ушбу вируснинг ҳаққонийлигига ишонмасликка ундовчи пандемия ҳақидаги сохта хабарларнинг тарқалишига салбий муносабат билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, ижтимоий медиа кўплаб муаммоларни ҳал эта оладиган кучли восита, аммо «манфурларнинг» ушбу платформани бузишларига йўл қўймаслик керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни енгишга тўсқинлик қилаётган омил нима?