ЖАР фуқароси ўз тўйига саноқли кунлар қолганда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда The Sun.
Дурбан шаҳрилик 26 ёшли Зои Фрешуотер 2020 йил декабрь ойи охирида 11 йилдан бери гаплашиб юрган йигитига турмушга чиқиши керак эди. Аммо коронавирусга чалиниб, Рождество арафаси(25 декабрь)да вафот эти.
Зоидаги касаллик аломатларини дастлаб тўйга тайёргарлик билан боғлиқ чарчоқ ва стресс ҳолати деб ўйлашганди. Афсус, бундай бўлиб чиқмади.
Манбага кўра, фарзанди вафотидан кейин аввалига келиннинг отаси 63 ёшли Грег, бир кун ўтиб 52 ёшли онаси Анжела ҳам «тождор вирус» туфайли дунёдан кўз юмди.
ЖАР Африка мамлакатлари орасида коронавирусга чалиниш ва инфекция оқибатида ўлим ҳолатлари бўйича етакчилик қилмоқда. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, ушбу давлатда беморлар сони 1,2 млн.дан ошиб кетган бўла, вирус 33 мингдан зиёд инсоннинг ёстиғини қуритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Дунёда коронавирусдан касалланишлар сони 10 миллиондан, ўлим ҳолатлари сони 500 мингдан ошди

COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетди

Коронавирус: Бразилия жаҳон рейтингида Россиядан ўтиб кетди

Дунёда охирги бир ҳафта ичида коронавирусга чалиниш бўйича энг паст ҳафталик ўсиш қайд қилинди

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1 млн 854 мингдан ошди

Янги Зенландиялик келинчак тўйи куни вафот этди