17:39 / 14.01.2021
1 924

Симптомсиз ўтказилган коронавирусдан дарак берувчи белгилар маълум қилинди

Симптомсиз ўтказилган коронавирусдан дарак берувчи белгилар маълум қилинди
Фото: «РИА Новости»
Буюк Британиянинг Push Doctor онлайн маслаҳат платформаси бош тиббий мутахассиси Ден Банстон коронавирус билан касалланиб ўтганликни қандай белгиларга қараб билиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди, деб ёзади «РИА Новости».

Таъкидланишича, COVID-19 одамга юққанидан кейин ўзининг ҳеч қандай белгиларини намоён қилмаса ҳам, у кўпинча организмда узоқ муддатли оқибатларни келтириб чиқаради, шу жумладан, касалликни симптомсиз ўтказганларда ҳам. Шифокорнинг сўзларига кўра, агар одам уч ой мобайнида ўзини объектив сабабларсиз беҳол ҳис қилса, бу бошдан ўтказилган касалликни билдириши мумкин.

«Эҳтимолий симптомлар жуда кенг кўламга эга ва ҳар битта одамда бир хил намоён бўлиши амри маҳол, лекин одатда ҳолсизлик ва чарчоқни, бош оғриғи ва мушаклардаги ёки бўғимлардаги оғриқларни ўз ичига олади», — деди Банстон.

Унинг эслатишича, бу ҳолда одам антитаналарга тест топшириб, COVID-19’га чалиниб ўтганига ишонч ҳосил қилиши керак. Шу билан бирга, у лоҳасликка сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа касалликлар ҳақида унутмасликни маслаҳат берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Симптомсиз ўтказилган коронавирусдан дарак берувчи белгилар маълум қилинди