22:46 / 18.01.2021
1 947

Юролмайдиган одам ногиронлар аравачасида осмонўпар бинога кўтарилди (фото)

Юролмайдиган одам ногиронлар аравачасида осмонўпар бинога кўтарилди (фото)
Фото: «Joinfo.ua»
Лай Чи-вай ногиронлар аравачасида шаҳардаги энг баланд шиша панелли осмонўпар биноларидан бирига кўтарилди, деб хабар берди CNN.

Спортчи ногиронлар аравачасини шкив тизимига улаб, тана кучи ёрдамида 89 қаватли бинога кўтарила бошлаган. Шу тариқа у 10 соат ичида 250 метрдан ортиқ баландликка кўтарилишга муваффақ бўлди.

10 йил олдин автоҳалокат оқибатида 37 ёшли альпинистнинг белидан пасти фалажланиб қолган. Шунга қарамай, спорт билан шуғулланишни тўхтатмаган. У тоққа чиқишда тўрт марта Осиё чемпионлигини қўлга киритган. Жаҳон чемпионлари орасида эса саккизинчи бўлган.

Спортчи осмонўпар бинога кўтарилишни хайрия деб атади. У шу тариқа умуртқа поғонаси шикастланган беморларга ёрдам беришга аҳд қилди. У қарийб 670 минг доллар (5,2 миллион Гонконг доллари) тўплади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юролмайдиган одам ногиронлар аравачасида осмонўпар бинога кўтарилди (фото)