16:53 / 19.01.2021
1 123

Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди

Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди
Фото: The Drive
Онтарио штати полицияси GTA Exotics автосалонига тегишли бўлган қора Lamborghini Urus’ни қидирувга берди. Мижоз 10 минг доллар гаров эвазига кроссоверни ижарага олган, бироқ машинани қайтармаган, деб ёзади Motor. Ўғри кузатиш датчигини ўчириб қўйганидан сўнг, автосалон эгалари ҳуқуқ-тартибот идорасига мурожаат қилган.

Машина ўғриси ноодатий Lamborghini Urus’ни танлаган: кроссовер Widebody «обвеси» ва қизил салони билан ажралиб туради. Машина 650 от кучига эга (850 Нм) тўрт литрли V8 «твин-турбо» двигатели ёрдами ҳаракатга келади. Агрегат саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Автомобилнинг соатига 100 километр тезликка эришиши учун 3,6 сония етади, максимал тезлиги — 305 км/соат.

Фото: The Drive
GTA Exotics’да бу каби Urus’нинг ижараси 200 долларли суғурта билан суткасига 1500—1600 долларни ташкил этади. Шу билан бирга, мижоз унда кунига 160 километрдан ортиқ ҳаракатланмаслиги керак. Lamborghini Urus нархи 200 минг доллардан бошланади, бироқ ноодатий жиҳозланишга эга мазкур модель анча қимматроқ туради.

Фото: The Drive

Фото: The Drive
Канадалик Urus’ни автосалондан декабрь ойида олиб кетган, бироқ автомобиль йўқолгани тўғрисида полицияга 11 январда хабар берилган. GTA Exotics автопаркидан ўғирлаб кетилган Lamborghini’дан ташқари бошқа кўплаб қиммат автомобиллар ҳам мавжуд: Porsche, Ferrari ва McLaren спорткарлари, шунингдек, ҳашаматли Rolls-Royce, жумладан 1963 йилги Silver Cloud III.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Канадалик эркак ижарага олинган Lamborghini Urus’ни қайтармасликка қарор қилди