
F-35 / Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти сайланган президент Жо Байденнинг инаугурация маросимидан бир соат аввал БАА билан 50та F-35 қирувчи самолётлари ва 18та дрон сотилиши тўғрисида шартнома имзолаган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
"Шартнома Байденнинг президент лавозимига киришишига бир соатча қолганида имзоланган", - дейилади хабарда.
Шартномани декабрда имзолаш мўлжалланганди, аммо муддатлар, самолётлар нархи борасидаги ноаниқликлар туфайли музокаралар январгача чўзилди. БААга F-35 қирувчи самолётлари етказиб берилишининг якуний муддати ҳозирча тасдиқланмаган, аммо аввалроқ бу 2027 йилда амалга оширилиши режалаштирилганди.
Агентликнинг маълумот беришича, Трамп маъмурияти Абу-Даби Исроил билан муносабатларни яхшилашга рози бўлиши эвазига мазкур шартномани имзолашга ваъда берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар