Фото: AFP
Байден ўзининг сайловолди кампанияси давомида иммигрантлар чиқариб юборилишини тўхтатишга ваъда берганди. У лавозимга киришган илк кунидаёқ Мексика билан чегарадаги девор қурилишини тўхтатди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ноқонуний мигрантларнинг депортация қилинишини 100 кунга тўхтатди. Бу ҳақда FOX News телеканали хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг билдиришича, ноқонуний мигрантлар билан иш олиб боришнинг тўхтатилиши давлат органларига коронавирусга қарши курашга эътибор қаратиш имконини беради. Қайд этилишича, ушбу чора терроризм ва жосусликка алоқадор мигрантларга тааллуқли эмас, аммо жинояти учун судланган ва гумонланувчиларга нисбатан амал қилади.
Байден ўзининг сайловолди кампанияси давомида иммигрантлар чиқариб юборилишини тўхтатишга ваъда берганди. У лавозимга киришган илк кунидаёқ Мексика билан чегарадаги девор қурилишини тўхтатди.
Бундан ташқари, у Трамп томонидан айрим мусулмон мамлакатлари фуқароларининг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?