18:18 / 21.01.2021
2 289

АҚШ ва Мексика ўртасидаги пушти арғимчоқлар «2020 йилнинг дизайни» деб топилди

АҚШ ва Мексика ўртасидаги пушти арғимчоқлар «2020 йилнинг дизайни» деб топилди
Фото: Harper’s Bazar
Лондондаги Дизайн музейи Real San Fratello Teeter-Totter Wall архитектура студияси томонидан АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарада қурилган пуштиранг арғимчоқларни «2020 йилнинг дизайни» мукофотига лойиқ кўрди, деб хабар беради Harper’s Bazar.

Мазкур инсталляция чегаранинг турли тарафларидаги инсонларни бирлаштиришга чақириши ва икки мамлакат фуқароларини ажратиш борасидаги сиёсатга қаршилик разми бўлиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Мексика ўртасидаги деворни қуриш ишлари Дональд Трампнинг президентлик даврида бошланган. У мексикалик муҳожирларнинг Америкага келишининг олдини олиш мақсадида бир неча бор чегарада девор қуриш билан таҳдид қилган.

Архитектура студиясининг иши қурилганидан 40 дақиқа ўтиб, чегарачилар томонидан олиб ташланган.
«Кўпчилик Жо Байденнинг президентлиги бошланганида ушбу инсталляциянинг ғалабасини кўрди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Жо Байден Дональд Трампнинг президентлиги даврида қабул қилинган бир қатор қарорларни бекор қилгани, хусусан, улар орасида АҚШ ва Мексика ўртасидаги деворни қуриш ишлари тўхтатилиши тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Мексика ўртасидаги пушти арғимчоқлар «2020 йилнинг дизайни» деб топилди