18:30 / 22.01.2021
3 230

«Америка овози»да «тозалаш» ишлари бошланди

«Америка овози»да «тозалаш» ишлари бошланди
Фото:«AP»
Жо Байден АҚШ раҳбари лавозимига киришганидан сўнг дарҳол АҚШ назорати остидаги халқаро телеканалларда ходимларни тозалаш ишлари бошланди, деб ёзади Washington Post.

Чоршанба куни, Байденнинг инаугурациясидан сўнг дарҳол Доналд Трамп томонидан тайинланган АҚШнинг Глобал Медиа Агентлиги (USAGM) раҳбари Майкл Пэк истеъфога чиқди. Агентлик бир қатор янгиликлар манбаларини, жумладан, «Америка Овози» устидан назорат олиб боради. Пэкнинг айтишича, у Байденнинг илтимосига биноан ўз лавозимидан истеъфога чиққан.

40 йилга яқин тажрибага эга «Америка Овози» журналисти Келу Чжао (USAGM) раҳбари этиб тайинланди. Чжао, ўз навбатида, «Америка Овози» директори Роберт Рейлли ва директор ўринбосари Элизабет Роббинсни пайшанба куни ишдан бўшатди. Шунингдек радиостанция фахрийси, Иоланда Лопес «Америка Овози» нинг вақтинчалик раҳбари бўлди.

Нашрнинг таъкидлашича, Байденнинг ушбу соҳадаги кадрлар сиёсати Трампнинг айрим танқидчиларининг баёнотларини акс эттиради, нашрни ўз қарашларининг «оғзи»га айлантирмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Америка овози»да «тозалаш» ишлари бошланди