22:05 / 22.01.2021
2 309

Байден Оқ уйдаги столидан Трамп фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади

Байден Оқ уйдаги столидан Трамп фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади
Фото: «Twitter.com»
AҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги столидан Дональд Трамп севимли ичимлиги — колани келтириш учун официантни чақиришда фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади. Бу ҳақда Оқ уйга экскурсия қилган журналист Том Ньютон Данн Twitter орқали маълум қилди.

Aввалроқ ОAВ Трампнинг колага ўчлиги ҳақида бир неча бор хабар тарқатган ва Оқ уйдаги столида ушбу ичимликни олиб келадиган официантни чақириш учун махсус тугма борлигини таъкидлаган. Экс-президентнинг ўзи гарчи кола билан гамбургерни яхши кўришини инкор этмаса-да, лекин умуман олганда тўғри овқатланишини айтиб ўтган.

Байден келганидан сўнг кабинетдаги столдан тугманинг йўқотилишидан ташқари яна бир қанча ўзгаришлар юз берди. «Ассошиэйтед Пресс» агентлигининг маълум қилишича, энг ёрқин ўзгариш охирги марта Билл Клинтон даврида ишлатилган ўртасига президент муҳри туширилган тўқ мовий рангли гилам бўлди. Трамп ушбу кабинетда ишлаганда гилам қуёш нурлари кўринишидаги расм билан безатилган ёрқин рангда эди. Гиламдан ташқари Байден Клинтон давридаги пардаларни ҳам қайтарган.

78 ёшли демократ Байден AҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрь ойидаги сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Оқ уйдаги столидан Трамп фойдаланган қизил тугмани олдириб ташлади