09:34 / 23.01.2021
2 216

Коронавирусга чалиниш хавфини камайтириш йўли маълум қилинди

Коронавирусга чалиниш хавфини камайтириш йўли маълум қилинди
Фото: «АГН»
Коронавирус энг кўп зарарни одамнинг ўпкасига етказади, шунинг учун касалликни юқтириш ва уни қандай ўтказишда биз нафас олаётган ҳавонинг таъсири катта. Бу ҳақда аллерголог-иммунолог Владимир Болибокка таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

«Ҳавонинг тозалик даражаси сезувчанликка таъсир қилади, у қанчалик ифлос бўлса, нафас йўлларимизнинг ҳар қандай вирусли инфекцияга, шу жумладан, коронавирусга нисбатан таъсирчанлиги ортади». — деди шифокор.

Болибокнинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланмаслик учун кун давомида, шу жумладан, ухлаётган пайтда ҳам тоза ҳаводан нафас олиш керак. Шифокор ётоқхоналарни чангдан тозалаш кераклигини айтди, чунки кўп вақтимиз ётоқхонада ўтади. «Бошқа хоналарда эса уйғоқ бўлганимиз учун ҳавонинг таркиби ва сифатини назорат қилиб турамиз. Керак бўлса, хонани шамоллатамиз ёки ундан чиқиб кетамиз», — деб тушунтирди Болибок.

Аввалроқ иммунолог Владислав Жемчугов ҳам хонани яхшилаб шамоллатиш COVID-19 касаллигидан сақланишга ёрдам бериши мумкинлигини айтганди. Шамоллатиш ва чангларни тозалаш ҳаводаги патогенлар концентрациясини камайтириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга чалиниш хавфини камайтириш йўли маълум қилинди