10:00 / 23.01.2021
804

Пентагон раҳбари этиб Ллойд Остин тасдиқланди

Пентагон раҳбари этиб Ллойд Остин тасдиқланди
Фото: «РИА Новости»
АҚШ Сенати Ллойд Остиннинг Пентагон раҳбари лавозимига маъқуллади, дея хабар бермоқда Meduza.
67 ёшли Остин расмий равишда қасамёд қабул қилганидан кўп ўтмай ўз лавозимига киришади.

Остин генерал унвонига эга. У турли йилларда Бирлашган штаб бошлиқлари директори, Ироқ контингентининг бош қўмондони ва АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2016 йилда у нафақага чиққан ва хусусий қурол ишлаб чиқариш фирмасига ишга кирган.

Таъкидланишича, Остин Пентагоннинг биринчи афроамерикалик раҳбари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Байден 8 декабрда Пентагон раҳбари лавозимига тарихда биринчи марта афроамерикаликни тайинлашини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)