10:53 / 23.01.2021
1 150

Исроиллик миллиардер президентга пора бергани учун қамалди

Исроиллик миллиардер президентга пора бергани учун қамалди
Женева суди Исроил миллиардери Бени Штейнмецни Гвинеянинг собиқ президенти Лансан Контега пора берганликда айбдор деб топди.

Ҳукмга биноан Штейнмец фойдали қазилмаларни ишлаб чиқаришда имтиёзга эга бўлиш учун президентнинг тўртинчи хотинига 8,5 миллион доллар тўлаган ва бутун банклар ва филиалларнинг мураккаб занжири орқали 2006 йилдан 2012 йилгача пора беришда давом этган.

Суд исроиллик тадбиркорни беш йиллик қамоқ жазосига ва 50 миллион Швейцария франки миқдорида жаримага ҳукм қилган.

Штейнмец ҳукм якуний эмаслигини ва унга зудлик билан протест беришини айтиб ўтган. Бизнесмен Швейцария прокуратурасини ҳужжатларни сохталаштиришда ва нохолисликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, «гувоҳларга сохта кўрсатмалар учун пул тўлашган», айбланувчиларнинг ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилган, буларнинг барчаси «суд жараёнидан кейин олти кун ичида пайдо бўлган», аммо судя миллиардернинг айбсизлиги далилларини эътиборсиз қолдириш орқали айблов хулосасини чиқарган.

Тадбиркор унга қарши барча жараёнларни «ёлғон ва манипуляция» деб атаган. Штейнмец, биринчи навбатда, Жорж Соросни унга нисбатан товламачилик қилаётганликда айблаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)