
Париждаги Лувр музейи яқинида катталиги одамдек келадиган лаққа балиқ ушланди, деб хабар беради Daily Mail.

Фото: Daily Mail
Балиқчи Сена дарёсидан улкан балиқни чиқариб олганида, унинг атрофида ҳайратга тушган инсонлар тўпланган. «Кимдир бу ‘Сена Лох-Несси’ деб бақирди. Одамлар балиқни динозаврлар ва махлуқларга алоқадор демоқда», — дейди воқеани видеога олган Лина Ловиса Нильссон исмли гувоҳ.

Фото: Daily Mail
Нильссоннинг тахминича, бу Париж марказида қармоққа илинган энг катта балиқ ҳисболанади. У Сенада тутилган энг катта лаққа балиқнинг узунлиги 1,9 метрга етганини аниқлаган. Лувр яқинидан тутилган балиқнинг катталиги ҳам шундай келади. «Мен ўзим борган бирорта катта шаҳарда бу каби ҳолатни кўрмаганман», — дея таъкидлайди аёл. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар