Фото:«Фокус»
Россия президенти Владимир Путин блогер Aлексей Навалнийнинг Россия раҳбарига тегишлилиги айтилган Геленджик яқинидаги сарой ҳақида олинган филмига изоҳ берди. Путиннинг айтишича, қаср унга ёки унинг яқин қариндошларига тегишли эмас.
«У ерда менинг мулким деб кўрсатилган нарсалар, на мен, на менинг яқин қариндошларим тегишли ва ҳеч қачон тегишли бўлмайди ҳам»,- дея таъкидлади Путин. Умуман олганда, РФ президенти ўз танқидчиси Навалнийнинг «суриштирув»ини «монтаж ва тўқима» деб баҳолаган.
«Улар фақат маълумот тўплаганлар ва барча шу материаллар билан фуқароларимизнинг миясини ювишга қарор қилганлар», деган Путин.
Президент бассейн тасвирланган коллажга эътибор қаратиб, «улар менинг сузиб турган суратимни жойлаштирдилар, мен баъзида сузиб туришни яхши кўраман. Аммо ҳеч қачон ҳовузда сузмаганман. Ҳовузнинг нима эканини ҳам билмайман ҳатто. Aммо мен сузганман. Қачон ва қаерда? Енисейда. 2016 йилда», - деб таъкидлаган Путин.
Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, у вақт йўқлиги сабабли филмни тўлиқ кўрмаган, фақат ёрдамчилари томонидан тақдим этилган видеодан айрим жойларини кўрган холос.
Навалний ўз филмида эслатиб ўтган шахслар ҳақида гапирганда, Путин уларнинг орасида дўстлари ҳам борлигини ва ҳатто ўзи танимайдиган дўстлари ҳам борлигини таъкидлаган. Aммо президент бизнесга алоқадорлиги ҳақидаги хабарларни рад этган: президент бизнес билан шуғулланишини инкор қилган.
Aввалроқ, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия раҳбарининг Геленджик яқинида қасри йўқлигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечалари ва бошқа тадбирлар тақиқланди
Россиялик олимлар Сибирда янги динозавр турини кашф қилишди