09:41 / 27.01.2021
2 358

Жо Байден ва рафиқаси Оқ уйга итлари билан бирга кўчиб ўтди (фото)

Жо Байден ва рафиқаси Оқ уйга итлари билан бирга кўчиб ўтди (фото)
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл ўзларининг икки немис овчаркаси — Мейжор ва Чемп билан Оқ уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда мазкур итлар номига очилган Twitter саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

«Дўстлар, қандай бахтли кун! Биз ҳозир онамиз ва дадамиз билан Оқ уйдамиз... Биз уларни соғингандик, улар ҳам бизни соғинишган», — дейилади итлар номидан ёзилган твитда.

Биринчи хоним Жилл Байден ва Байденларнинг ити Чемп Оқ уйдаги боғда
Фото: Reuters

Мейжор ҳайвонлар учун махсус бошпанадан асраб олинган Оқ уйдаги биринчи ит бўлди. Шу тарзда Оқ уйга итлар яна расман қайтиб келди.

Мейжор Оқ уйга келгач, атрофни кўздан кечирмоқда
Фото: Reuters


Фото: Reuters
Собиқ президент Дональд Трамп мамлакатнинг охирги юз йил ичидаги раҳбарлари орасида уй ҳайвони боқмаган биринчи президенти бўлди. Аввалроқ ОАВ Байден итларини ўзи билан Оқ уйга олиб бориш ниятидалигини хабар қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Байден ити Мейжор билан ўйнаётган пайтда оёғидан жароҳат олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден ва рафиқаси Оқ уйга итлари билан бирга кўчиб ўтди (фото)