Фото:«Inbusiness.kz»
2018-2020 йилларда Қирғизистон бош вазири сифатида ишлаган Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда АКИpress кучишлатар тизимлардаги манбасига асосланиб хабар берган.
Абилгазиев аввалроқ, ноқонуний бойлик орттиришда айбланиб, Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасига сўроққа чақирилганди. Собиқ бош вазир 26 январь куни қўлга олинган.
53 яшар Абилгазиев бир қанча можаролар билан омма эътиборига тушган. Шулардан бири «КТ Мобайл» коррупцион схемасига алоқадорлик саналади. Собиқ вазирнинг қариндошларига қарашли экани айтиладиган компания расмийлари амалда ҳеч иш қилмаса ҳам, катта миқдорда пулларни ўзлаштиришда айбланган.
Шунингдек, қатор журналистик суриштирувларга кўра, Абилгазиевнинг Қирғизистонда таҳсил кўриши айтилган қизи аслида АҚШнинг Diablo Valley коллежида ўқиши ойдинлашганди.
Муҳаммадкалий Абилгазиев бошига «қора булутлар соя солган» ягона собиқ бош вазир эмас. Ундан аввал ушбу амалга ўтирган Сапар Исоқов 2018 йилда қўлга олиниб, ҳибс қилинганди. 2020 йил 6 октябрь ойидаги тўполонлар фонида Исоқов озодликка чиқди ва яширинишга муваффақ бўлди. Айни дамда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистоннинг собиқ бош вазирига мамлакатни тарк этиш тақиқланди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди

Қирғизистон бош вазири истеъфо берди

Қирғизистон собиқ бош вазири Сапар Исоқов инсультга чалинди. У ҳибсхонадан касалхонага олиб кетилган

Бош вазирнинг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Қирғизистонда мухолифат етакчиси ҳибсга олинди