07:30 / 28.01.2021
3 189

Энг ҳалокатли саратон касаллигини ҳам даволашнинг янги усули топилди

Энг ҳалокатли саратон касаллигини ҳам даволашнинг янги усули топилди
Фото: «Depositphotos / lightsource»
Олимлар саратоннинг энг ҳалокатли тури ҳисобланган ошқозон ости бези саратонини даволашнинг янги усулини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда «РИA Новости» «Journal for ImmunoTherapy of Cancer»да нашр этилган инглиз ва хитойлик тадқиқотчиларнинг ишларига асосланиб хабар берди.

Мутахассислар ошқозоности бези саратонини модификация қилинган чечак вируси билан даволаш мумкинлигини аниқладилар. Олимлар хавфсизлигини ошириш учун чечак вакцинаси онколитик вирусини ўзгартиришди. Шунингдек, у саратон касаллигига қарши кучли иммунитет ҳам ҳосил қилади. Таъкидланишича, терапевтик платформани қўллаш, шу жумладан, даволаш учун чечак вирусидан фойдаланиш ошқозоности бези саратонига чалинган беморларнинг умрини узайтириш имкониятини сезиларли даражада оширди.

Қайд этилишича, ошқозоности бези саратонида тирик қолиш даражаси онкологик касалликлар орасида энг паст кўрсаткичга эга. Одатда ушбу касалликни даволашда кимётерапия ва нуртерапия ёрдам бермайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг ҳалокатли саратон касаллигини ҳам даволашнинг янги усули топилди