Фото: «W-n.com.ua»
Италиянинг Флоренция прокуратураси TikTokдаги саҳифаси орқали ўз жонига қасд қилишга ундайдиган маълумотларни тарқатаётган блогерни топди. Бу ҳақда РИA Новости почта полицияси вакилига таяниб хабар берди.
Хавфли видеоларни жойлаган блогер Сицилиянинг Сиракуза вилоятида яшовчи 48 ёшли аёл бўлиб чиқди. Прокуратура унинг ижтимоий тармоқларга киришини блоклашга қарор қилган.
Блогер жойлаган видеода эркак билан аёл ким кўпроқ нафас олмасдан туришга баҳслашади. Полиция ушбу видеони хавфли деб топиб, италиялик аёлни ўз жонига қасд қилишга ундашда айблади. Тергов жараёнида аёл хавфли мусобақалардан иборат бошқа видеоларни ҳам жойлаштиргани аниқланди. Унинг саҳифасига 730 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.
Aввалроқ, Италияда 10 ёшли қизча TikTokнинг блэкаут деб номланган челленжида қатнашиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан ҳукумат ижтимоий тармоқдаги ёшини ҳужжат асосида аниқлаб бўлмайдиган барча фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклаб қўйди.
TikTokдагилар эса қизни ушбу челленжда иштирок этишга ундайдиган ҳеч қандай маълумот топилмаганини таъкидламоқда. Шундай бўлса-да, ижтимоий тармоқ ўз жонига қасд қилишга ундовчи маълумотларни текширишда ҳукуматга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди