18:08 / 30.01.2021
2 164

Австралияда ит дарёда оқиб кетаётган бола ҳаётини сақлаб қолди

Австралияда ит дарёда оқиб кетаётган бола ҳаётини сақлаб қолди
Фото: Daily Mail
Жанубий Австралиянинг Порт Ноарлунг шаҳрида ит дарёда оқиб кетаётган болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, австралиялик Роб Осборн Макс лақабли ити билан бирга соҳилда сайр қилаётган вақт дарёда оқиб кетаётган болага кўзи тушган.

Эркак сувга ўзини ташлаб болани қутқармоқчи бўлган, аммо ити Макс ундан аввалроқ бола томон сузиб бораётганининг гувоҳи бўлган. Робнинг айтишича, оқим чуқурлик томон олиб кетаётган боланинг ҳалок бўлишига бир бахя қолган.

Осборн болага баланд овоз билан итнинг исмини айтиб чақиришини ва Максга кийдирилган қутқарув жилети белбоғини ушлаб олишини айтган. Болакай белбоғни ушлаб олганидан кейин ит уни қирғоққа олиб чиққан. Эгаси Максни шунчаки айтилган ишни бажарганини таъкидлаб, итини қаҳрамон деб атаган.

Маълумот учун, буллдог ва Стаффордшир бультерьер зотли итлар агрессив бўлгани учун уларни уйда сақлаб бўлмаслиги айтилади. Макс ҳам мазкур зотга мансуб бўлишига қарамай, керакли вақт ва жойда жонбозлик кўрсата олгани ушбу фикрларнинг ўзгаришига ҳисса қўшади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда ит дарёда оқиб кетаётган бола ҳаётини сақлаб қолди