08:40 / 01.02.2021
2 127

Коронавирусни тилга қараб аниқлаш мумкин

Коронавирусни тилга қараб аниқлаш мумкин
Фото: «Profile.ru»
Тилда шишларнинг пайдо бўлиши коронавирусни юқтирганликдан далолат бериши мумкин. Олимларнинг тадқиқот натижалари «The British Journal of Dermatology» журналида чоп этилди.

Коронавирусга чалинганда баъзан тилда шишлар пайдо бўлади. COVID-19га дучор бўлган беморларнинг тўртдан бир қисмида бу аломат қайд этилмоқда. Бироқ сўнгги пайтларда тилида шишларни пайқаётган беморлар сони кўпаймоқда. Шунингдек, шишлар билан бирга маҳаллий яллиғланиш ҳам кузатилмоқда.

Олимлар ушбу аломат пайдо бўлишини организмда вирусларни акс эттирувчи рецепторлар — ангиотензинга ўзгарувчи фермент борлиги билан изоҳлашмоқда. Ушбу рецепторларнинг аксар қисми тилда жойлашган бўлиб, оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш билан изоҳланади.

Бундан ташқари, тадқиқот чоғида коронавирус инфекциясининг тез-тез учрайдиган бошқа аломатларини ҳам аниқлашга муваффақ бўлинди. Улар орасида таъм билмай қолиш баъзида коронавирусга тест таҳлили манфий чиққандан кейин ҳам сақланиб қолади. Шунингдек, улар бруксизм — тишларни беихтиёр ғичирлатишни ҳам ўз ичига олади: бу тишларнинг ёрилиши ва бўлакларга бўлинишига олиб келади. COVID-19 нинг бошқа аломатлари орасида вируснинг сўлак безларига таъсир қилиши натижасида оғизнинг қуриши ва қон кетиш ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни тилга қараб аниқлаш мумкин