20:22 / 01.02.2021
1 773

Музлаган тепаликка 40 тоннали фурани тортиб чиқаётган янги Land Rover Defender

Музлаган тепаликка 40 тоннали фурани тортиб чиқаётган янги Land Rover Defender
Кадр: YouTube
Swansway Land Rover’нинг Британиядаги дилери янги Defender’нинг тортиш имкониятлари тасвирланган ноодатий видеоролик билан бўлишди. Йўлтанламас музлаган тепаликка еттита янги Land Rover мингизилган 40 тоннали Scania P410 фурасини тортиб чиққан, деб ёзади Motor.

Scania автовознинг ҳайдовчиси Британиянинг Стаффордидаги Swansway Land Rover шоу-румига бораётганида музлаб қолган тепаликка дуч келган. Юк машинасининг ярим тиркамасида еттита Land Rover йўлтанламаси бўлган: бир жуфт Evoque, Range Rover Velar, Discovery, Discovery Sport ва иккита Range Rover Sport . Ҳайдовчи автосалон ходимларидан йўлга туз ёки қум сепиб қўйишни сўраган, бироқ менежерлардан бири юк машинасини Defender ёрдамида тортиб кўришга қарор қилган.

Янги Land Rover Defender 3,5 тоннагача тиркамани тортишга қодир бўлиб, Autoevolution ҳисоб-китобларига кўра, юк ортилган Scania P410’нинг оғирлиги 40 тоннага етган. Шунга қарамай, Defender вазифани уддалаган: электроника айланувчи моментни ўқлар бўйича тўғри тақсимлагандан сўнг йўлтанламас юк машинасини ҳеч қандай қийинчиликсиз тортиб кетган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Музлаган тепаликка 40 тоннали фурани тортиб чиқаётган янги Land Rover Defender