00:13 / 02.02.2021
3 223

Жо Байденни судга беришмоқчи

Жо Байденни судга беришмоқчи
Фото: «News.yandex.ru»
АҚШнинг Техас штати губернатори Грег Эбботт АҚШ президенти Жо Байденни иқлим инқирозидан чиқиш учун «душманлик» режаларини илгари сургани учун судга бериш билан таҳдид қилди, дея хабар берди «The Independent нашри».

Эбботт иқлим ўзгаришига қарши кураш доирасида Оқ уй раҳбари томонидан имзоланган фармонлар унинг штатида нефть ва газ қазиб олишга путур етказишини тушунтирган.

Шу билан бирга, губернатор шунчаки сўзлар билан чекланиб қолмасдан, АҚШнинг янги президенти ва унинг маъмурияти томонидан маъқулланган ташаббусларни суд томонидан шубҳа остига қўйишга имкон берувчи буйруқни имзолаган.

Тегишли ҳужжатни имзолаб, у соҳа вакилларини иш жойларини сақлаб қолишига ишонтириб, «Техас нефть ва газ саноатини Вашингтоннинг ҳар қандай душманлик ҳужумидан ҳимоя қилади», деб таъкидлаган у.

28 январда Байден давлат ерлари ва оффшорларда «қора олтин» ва газ конларини қазиш учун янги лицензиялар беришни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаб, нефтчиларни ғазаблантиргани ҳақида хабар берилган эди.

Барак Обаманинг президентлиги даврида Қўшма Штатлар 2025 йилга келиб чиқинди газларини 2005 йилдагига нисбатан 26-28 фоизга қисқартиришга ваъда берган, аммо бу мақсадга яқинлаша олмаган. Дональд Трамп президентлиги даврида чиқиндиларни камайтириш ишлари деярли тўхтаб қолган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байденни судга беришмоқчи