13:15 / 03.02.2021
2 886

Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш фонида рақсга тушган қиз интернет юлдузига айланди (видео)

Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш фонида рақсга тушган қиз интернет юлдузига айланди (видео)
Кадр: YouTube
Мьянмада парламент томон ҳаракатланаётган ҳарбий конвой фонида фитнес-машғулотини видеога ёзиб олган жисмоний тарбия ўқитувчиси интернетда машҳурликка эришди, деб хабар беради «РИА Новости».

Видеода Кхинг Хнин Вай исмли ёш қиз атрофида бўлаётган воқеаларга эътибор бермай, 3,5 дақиқа давомида мусиқа остида турли ҳаракатларни бажарган.

Унинг айтишича, қиз бир йилдан буён деярли ҳар куни шу ерга келиб, рақс мусобақасига тайёргарлик кўради.

«Одатдагидек тонг бўлади деб ўйлагандим ва бундай ҳодисалар рўй беришини кутмаган эдим», — дейди Кхинг Хнин Вай.

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Мьянма ҳарбийлари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганини эълон қилди, ҳукмрон партия раҳбарлари ва мамлакат президенти ҳибсга олинди. Қуролли кучлар бош қўмондони Мин Аунг Хлайну мамлакатнинг муваққат президенти этиб тайинланди ва мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш фонида рақсга тушган қиз интернет юлдузига айланди (видео)