11:53 / 05.02.2021
826

Дональд Трампнинг қизи Иванка ва куёвининг даромадлари кескин пасайиб кетди

Дональд Трампнинг қизи Иванка ва куёвининг даромадлари кескин пасайиб кетди
Фото: ABC News
Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг президентлик фаолияти якунида қизи Иванка ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнернинг даромади кескин тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg маълумотига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Жуфтлик 2019 йил ва 2021 йилнинг биринчи 20 кунидаги жами 120 миллион долларлик даромади ҳақида хабар берди. Агентликнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич ўтган давр билан таққосланганда 23 фоизга кам. Ўшанда Трамп ва Кушнер 156 миллион доллар даромад қилган.

«Трамп ва Кушнер даромадлари Дональд Трампнинг президентлиги ва эр-хотинларнинг маъмуриятдаги фаолиятлари фонида тушиб кетди», — дейилади Bloomberg маълумотида.

2017 йилнинг худди шу даврида, Оқ уй штатига келиб қўшилганидан кейин, жуфтлик даромадини 195 миллион долларга етганини маълум қилди, лекин бу даромад топилган давр кейингиларига нисбатан кўпроқ вақтни қамраб олган эди.

Бундан ташқари, Bloomberg ва The New York Times Дональд Трампнинг 2020 йилги ҳисоботини ўрганиб чиқиб, уни олдинги йил декларациялари билан солиштирди. Аниқланишича, Дональд Трампнинг даромадлари ҳам 2017 йилда президент этиб сайланганидан кейин туша бошлаган ва бир йил ичида учдан биригача қисқарган.

Трампнинг барча активлари устидан назорат қилувчи Trump Organization’нинг умумий даромади 278 миллион долларни ташкил қилиб, 2019 йил кўрсаткичларидан 38 фоиз пастлади. Президентлик фаолиятининг бошида эълон қилинган декларацияда Трампнинг даромадлар ҳажми 528,9 миллион доллар қилиб кўрсатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)