
Фото: «Instagram»
Франциянинг Грасс шаҳрида британиялик миллионер Патрик Дитер қурган 64 миллион долларлик уй, суд қарорига кўра, бузилишга тушди. Бу ҳақда «The Insider» хабар берди.
Уй қўриқланадиган ўрмон зонасида рухсатсиз қурилган, узоқ йиллар давом этган можародан сўнг, Олий суднинг якуний қарори шу бўлди. Суд ҳукмини бажариш учун Дитерга 18 ой муҳлат берилган.
Бу ҳудудда қурилиш ишлари тақиқланганини била туриб уйни тиклашда давом этганига миллионернинг ўзи ҳам иқрор бўлган.
Қурилиш оз эмас кўп эмас нақ 11 йил (2000—2011 йиллар) давом этган ва 64 миллион доллар сарфланган. Битган уйда бир нечта лаунж зона (дам олиш зонаси), кутубхона, XV асрга мансуб камин, вино сақланадиган ертўла, италянча боғга олиб чиқувчи ошхона бор. Унга 36 нафаргача меҳмонни жойлаштириш мумкин.
[media=https://www.instagram.com/p/CDV0aMpBLVn/?utm_source=ig_embed] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.