12:49 / 10.02.2021
826

КХДР хакерлари 300 млн доллардан зиёд маблағни ўғирлашга эришди

КХДР хакерлари 300 млн доллардан зиёд маблағни ўғирлашга эришди
Фото: EPA
Шимолий Корея хакерлари 2019 йилдан 2020 йил ноябрь ойигача бўлган оралиқда 300 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағни ўзлаштиришга эришган. Пуллар мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ядро қуролини яратиш бўйича дастурни молиялаштиришга йўналтирилган. Бу ҳақда БМТ экспертларига таяниб CNN хабар қилган.

Мутахассисларнинг ҳисоботларида қайд этилишича, деярли бир йил ичида КХДР хакерлари бир неча марта молиявий муассасалар ҳамда рақамли валюта айирбошлаш онлайн-сервисларига ҳужум қилган. Киберҳужумлар оқибатида 316 миллион доллардан зиёд маблағ ўғирланган.

Ўғирланган пуллар оғир аҳволда қолган Шимолий Корея иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатдаги ядро объектлари, инфратузилмани ривожлантириш, баллистик ракеталар ва бошқа йўналишларга сарфланган.

Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Корея ҳукумати энди ҳар қандай масофадан нишонни ура оладиган баллистик ракетларининг ҳар бирига ядро ўқ-дориларини жойлаштириши мумкин. КХДР расмийлари БМТ экспертлари берган ушбу маълумотлар юзасидан ҳалигача изоҳ бермаган.

Аввал КХДР хакерларининг Украинадаги мудофаа корхоналарига ҳужум уюштиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, Шимолий Корея хакерлари COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқилаётган вакциналарни олиш учун уларни тайёрлаётган корхоналарга ҳам ҳужум қилган. Жумладан, улар AstraZeneca вакциналарига оид ахборотларни ўғирлашга уринган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » КХДР хакерлари 300 млн доллардан зиёд маблағни ўғирлашга эришди