09:09 / 12.02.2021
1 058

Жо Байден Дональд Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирини тўхтатди

Жо Байден Дональд Трампнинг энг йирик лойиҳаларидан бирини тўхтатди
Фото: «РИА»
AҚШ раҳбари Жо Байден ўзидан аввалги президентнинг энг йирик лойиҳаларидан бирини рад этди: Мексика чегарасида девор қурилишини молиялаштиришни тўхтатди ва у ерда 2019 йилдан бери амал қилиб келаётган фавқулодда тартибни бекор қилди, дея хабар берди Оқ уй.

Фавқулодда ҳолат 2019 йил февралда ўша пайтдаги президент Дональд Трамп томонидан жорий қилинган эди. Aслида фавқулодда вазият тартиби қўшимча маблағ ажратилишини ва минтақада федерал маблағ ажратишнинг соддалаштирилган схемасини англатади.

«Жанубий чегарада фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилиниши асоссиз деган хулосага келдим», — дейилади президент томонидан AҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосига юборилган мактубда.

Байден унинг маъмурияти «Америка солиқ тўловчиларининг маблағлари Мексика чегарасида девор қуришга сарфланишига» йўл қўймаслигини айтиб, «бунга ажратилган барча ресурсларни яхшилаб кўриб чиқишни» сўради.

Пелосига юборган мактубида Байден Конгрессга фавқулодда тартиб тугатилгани ҳамда улар томонидан тақдим этилган маблағ бундан буён жанубий чегарада девор қуришга ишлатилмаслиги тўғрисида маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)