07:30 / 14.02.2021
2 025

Bumble танишув хизмати асосчиси муваффақиятга ўз кучи билан эришган энг ёш миллиардер аёлга айланди

Bumble танишув хизмати асосчиси муваффақиятга ўз кучи билан эришган энг ёш миллиардер аёлга айланди
Фото: Forbes
Bumble dating дастурининг асосчиси Уитни Вульф Ҳерднинг бойлиги 1,6 миллиард долларни ташкил этади, у компания муваффақиятли IPO (биржадаги дастлабки оммавий таклиф) ўтказгандан сўнг миллиардерга айланди. Биринчи аукционда Bumble акциялари 85 фоизга ўсишга эришган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Bumble танишув хизматининг раҳбари ва асосчиларидан бири 31 ёшли Уитни Вульф Ҳерд IPO’дан кейин ўз кучи билан бойлик орттирган энг ёш аёл миллиардерга айланди, деб таъкидлади Forbes.

Bumble 11 февралда NASDAQ биржасида савдони бошлади. IPO пайтида уларнинг нархи битта акция учун 43 долларни ташкил этди. Шу билан бирга, биринчи кимошди савдосида қимматли қоғозлар қиймати 85 фоиздан ошиб, ҳар бир акция учун 79,6 долларни ташкил этди, компаниянинг бозор қиймати эса 15 миллиард доллардан ошди.

Уитни компаниянинг деярли 12 фоизига эгалик қилади (21,54 миллион акция). IPO’дан кейин Forbes унинг улушини 1,6 миллиард долларга баҳолаган.

Маълумот учун, Bumble – танишиш хизмати. Унинг рақобатчилардан фарқи шундаки, Bumble’да фақат аёллар биринчи бўлиб мулоқот бошлаши мумкин.

Шунингдек, Вульф Ҳерд Tinder танишув иловаси асосчиси ва раҳбарларидан бири бўлган. 2014 йилда у собиқ хўжайинини жинсий зўравонлик ва таҳдид қилишда айблаб судга берганидан кейин компанияни тарк этган. Tinder айбловларни рад этган ва зиддият тезда ҳал қилинган.

Tinder’ни тарк этганидан кўп ўтмай, Вульф Ҳерд Badoo танишув хизматини яратган россиялик миллиардер Андрей Андреев билан бирга Bumble дастурига асос солган.

Blackstone Group хусусий инвестиция компанияси 2019 йилда хизматнинг назорат пакетини сотиб олди. Андреев Bumble, Badoo, Chappy ва Lumen хизматларига эгалик қилувчи MagicLab холдинги акцияларининг назорат пакетини Blackstone’га сотди. Шартнома доирасида MagicLab тахминан 3 миллиард долларга баҳоланган эди, битимдан сўнг MagicLab номи Bumble деб ўзгартирилди ва Ҳерд унинг бош директори бўлди. Онлайн платформага Blackstone’дан ташқари венчур компаниялари Accel, Bessemer Venture Partners ва Greycroft ҳам сармоя киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Bumble танишув хизмати асосчиси муваффақиятга ўз кучи билан эришган энг ёш миллиардер аёлга айланди