13:26 / 14.02.2021
2 201

Илон Маск Россия президентини мулоқот қилишга таклиф этди

Илон Маск Россия президентини мулоқот қилишга таклиф этди
Фото: «Super.ru»
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Россия президенти Владимир Путинни Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали мулоқот қилишга чақирди, деб ёзади «Коммерсантъ». Бундай таклифни бизнесмен Twitter’да билдирди.

«Сиз билан суҳбатлашиш катта шараф бўлган бўларди», — деб ёзди Маск рус тилида Россия президенти расмий саҳифасини «тег» қилиб.

Clubhouse — 2020 йил апрелида ишга туширилган ёпиқ ижтимоий тармоқ. Унга уланиш учун бошқа иштирокчилардан таклиф олиш керак. Мулоқот виртуал хоналарда овоз ёрдамида амалга оширилади.

Илон Маск — дунёнинг энг бой одамларидан бири. У Bloomberg ва Forbes рейтингларида тегишли равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллайди. Bloomberg унинг бойлигини 195 миллиард, Forbes эса 177 миллиард долларга баҳолайди.

Аввалроқ Илон Маск Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбат ўтказган эди. Улар Туркиядаги давлат ва хусусий компаниялар билан SpaceX’нинг турли соҳаларда, биринчи навбатда, космик технологиялар ҳамда сунъий йўлдошлар қуриш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск Россия президентини мулоқот қилишга таклиф этди