17:33 / 17.02.2021
885

Болливуднинг «Rа.One» фильмининг суратга олиш жараёнини томоша қилаётган Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведов

Болливуднинг «Rа.One» фильмининг суратга олиш жараёнини томоша қилаётган Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведов
Фото: «Яндекс Дзен»
Президентлар ҳам худди оддий инсонлар каби ёқтирган киноюлдузи билан танишиш, суратга олиш жараёнларини кузатиш, дастхат олиш, суратга тушиш ва чой устида суҳбат қуришни ёқтирса керак.

Бир неча йиллар аввал Россиянинг амалдаги президенти − Дмитрий Медведов Болливуднинг энг йирик кино саноати Yash Raj Films’га ҳам ташриф буюрган ҳамда унинг асосчиси Яш Чопра билан учрашган эди.

Фото: LiveInternet
2011 йилда режиссёр Анубхав Сингх суратга олган фильм «Тасодифий кириш», яъни «Rа.One» деб номланган.

Фото: LiveInternet
Матбуот анжуманининг расмий баёнотида Дмитрий Медведов 1972- ёки 1973 йилда томоша қилган биринчи ҳинд фильми «Жаноб 420» эканлиги, кейин уларнинг сони кўплигидан ҳаммасини ҳам эслай олмаслигини, шунингдек, улар қалбдан чуқур ўрин эгаллаганини маълум қилган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Медведов Болливуд қироли – Шоҳрух Хон билан ва Раж Капурнинг набираси Карина Капур билан ҳам суҳбатлашган.

Фото: LiveInternet
Биргаликда ўтган 20 дақиқа вақт мобайнида қаҳва ичиш билан бирга, Карина ва Шоҳрух Хон бир нечта рақсларни намойиш этган. Хавфсизлик сабабли фильмни тўлиқ суратга олиш жараёни кўрсатилмаган.

Фото: «Яндекс Дзен»
«Rа.One» «Робот» фильмининг ҳиндча вариант бўлиб, Россияда ушбу фильм интернет орқали кенг тарқалган эди. Картинанинг Болливуд версиясида эса бир қанча чекловлар мавжуд.

Фото: LiveInternet
Фильмда дунё гўзали – нафақат Болливуд, балки Голливуд актрисаси ҳисобланган Приянка Чопра ҳам иштирок этган.

Фото: LiveInternet
«Тасодифий кириш» картинаси Россияда намойиш этилган бўлса-да, кутилган натижага эришмаган. Аммо Шоҳрух Хон ҳанузгача энг кўп мухлисга эга актёр сифатида эътироф этилади.

Фото: LiveInternet

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Болливуднинг «Rа.One» фильмининг суратга олиш жараёнини томоша қилаётган Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведов