
Ўтган 2020 йилда Россияда ишлаб чиқарилган қуролларнинг ярмидан кўпи Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига сотилган. Бу ҳақда “Ростех” корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов маълум қилди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
“Экспорт ва етказиб бериладиган номенклатура ҳажми ўсишидан ташқари биз минтақада ҳамкорлик ҳудудини анча кенгайтирдик”, – деди Чемезов. Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада қурол бозорининг муҳим буюртмачилари жойлашган, умумий қурол-яроғ бозорининг учдан бир қисми айнан шу ҳудудга тўғри келади.
Сергей Чемезовнинг айтишича, ҳудудда Россия қуролларига талаб юқори, чунки бу қуроллар қуруқликда, денгизда ва ҳавода мураккаб шароитларда ўзини яхши томондан кўрсата олди. “Минтақа биз учун жуда муҳим”, – дея қўшимча қилди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар