11:00 / 19.02.2021
3 208

Гиннес рекорди: дунёдаги энг қиммат чўпон ит сотилди

Гиннес рекорди: дунёдаги энг қиммат чўпон ит сотилди
Фото: «UPI»
Уэльснинг Долгеллау шаҳрида бордер-колли зотли бир ёшли ит Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг қиммат овчарка сифатида киритилди. Бу ҳақда UPI хабар берди.

Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари Ким лақабли бордер-колли ким ошди савдосида 38,8 минг долларга (тахминан 408 миллион сўм) сотилганлигини қайд этишди. Ит Farmers Marts ким ошди савдоси уйи томонидан ташкил этилган онлайн-аукционда сотувга қўйилган.

Олдинги рекорд Хенна лақабли овчаркага тегишли бўлиб, у 2020 йил октябрь ойида 26 минг долларга (тахминан 237 миллион сўм) сотилган.
Ким нархининг юқорилиги ким ошди савдоси итнинг биринчи туғилган куни арафасида ўтказилгани билан изоҳланмоқда.

Кимни боқиб катта қилган фермер Дьюл Женкинс унинг интеллекти уч ёшли овчарканинг даражасига етганлигини айтмоқда.
«У ҳамма ишни бажаради: мол ва қўйларни боқади, фермада ишлашга ва ҳар қандай синовларга тайёр», — деди Женкинс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гиннес рекорди: дунёдаги энг қиммат чўпон ит сотилди