07:30 / 20.02.2021
1 704

Техасда волонтёрлар аномал совуқдан азият чеккан 4 мингдан ортиқ денгиз тошбақасини сақлаб қолди

Техасда волонтёрлар аномал совуқдан азият чеккан 4 мингдан ортиқ денгиз тошбақасини сақлаб қолди
Фото: Esquire
Техасда волонтёрлар ҳудуддаги аномал совуққа тайёр бўлмаган тошбақаларни қутқариб қолди. Бу ҳақда Reuters хабар берди, деб ёзади Esquire.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабаб ҳаракатланиш имкониятини йўқотган тошбақалар тана ҳароратини тиклаш мақсадида Саут-Падре-Айленддан шаҳарнинг конференс марказига кўчириб ўтказилган.

Тошбақаларга ёрдам бериш билан Sea Turtle нотижорий жамғармаси шуғулланган. Ижрочи раҳбар Венди Найтнинг айтишича, SpaceX’нинг маҳаллий бўлими Sea Turtle’ни электрогенератор билан таъминлаган. Илон Маскнинг компанияси бир неча йилдан бери хайрия ташкилоти билан ҳамкорлик қилади, дейилади хабарда.

Twitter’даги Лара_Ҳанд номли аккаунт эгаси нафақадаги онасининг тошбақаларни қутқаришга ҳисса қўшаётгани ҳақида ёзиб қолдирган ва тошбақалар машина юкхонасида олиб кетилаётгани акс этган суратлар билан бўлишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасда волонтёрлар аномал совуқдан азият чеккан 4 мингдан ортиқ денгиз тошбақасини сақлаб қолди