08:20 / 21.02.2021
1 557

Навальний «Ив Роше» иши бўйича 2,5 йилни колонияда ўтказадиган бўлди

Навальний «Ив Роше» иши бўйича 2,5 йилни колонияда ўтказадиган бўлди
Фото: EPA
Москва шаҳар суди Навальнийга нисбатан чиқарилган шартли ҳукмни ҳақиқий ҳукмга ўзгартирилишини қонуний деб топди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.

Москва шаҳар суди мухолифат лидери Алексей Навальнийнинг «Ив Роше» иши бўйича уч ярим йиллик қамоқ жазосини ҳақиқий жазо билан алмаштириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Хабар қилинишича, бу Москва шаҳар судининг адвокатлар шикоятлари бўйича чиқарган қарорида акс этади. Суд Навальнийга қамоқ муддати тайинлашда у 1,5 ойни уй қамоғида ўтказганини ҳам ҳисобга олди. Шундан келиб чиқиб, Навальний 2,5 йилни колонияда ўтказадиган бўлди.

Алексей Навальнийнинг адвокати «Интерфакс»га унинг озод қилиниш ҳаракати давом этишини ва Европа суди қарорининг бажарилмаслиги муносабати билан Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитасига мурожаат қилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний штаблари раҳбари Леонид Волков сиёсатчининг сафдошлари 14 февраль куни норозилик акциясини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилган, «Россиянинг катта шаҳарлари»да яшовчиларга кечқурун ҳовлига чиқиб, телефонларидаги чироқларни ёқиш ва шу ҳолатда бир неча дақиқа туриш таклиф этилган эди. Сўнг акцияда суратга тушиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаш лозим. «Ҳеч қанақа ОМОН, ҳеч қанақа қўрқув бўлмайди. Балки сизга бу 15 дақиқа ҳеч нарсани ўзгартирмайдигандек кўриниши мумкин. Аслида эса у ҳамма нарсани ўзгартиради», — деб ёзганди Волков.

14 февралдаги акциялардан икки кун аввал Москва полицияси фуқароларга рухсат берилмаган норозилик намойишларига чиқмасликни тавсия қилган ва бундай тадбирларда қатнашганлик учун маъмурий жавобгарлик, баъзи ҳолларда эса жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини эслатди.

Берлиндан Москвага қайтганидан сўнг дарҳол ҳибсга олинган Алексей Навальнийни қўллаб-қувватловчи акциялар 23 ва 31 январь кунлари Россиянинг кўплаб шаҳарларида бўлиб ўтди. Норозилик акцияларида рекорд даражада кўп одам қўлга олинди, ўнлаб жиноят ишлари қўзғатилди.

2 февраль куни суд «Ив Роше» иши бўйича Навальнийга чиқарилган шартли муддатни ҳақиқийсига ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин сиёсатчининг тарафдорлари Москва марказида акция уюштирди, унинг иштирокчилари ҳам полиция томонидан қўлга олинди. 5 февраль куни Леонид Волков яқин вақтлар ичида Навальнийни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилмаслигини эълон қилди. 8 февраль куни эълон қилинган мурожаатда ҳам Волков яқин орада норозилик акциялари режалаштирилмаётганини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Навальний «Ив Роше» иши бўйича 2,5 йилни колонияда ўтказадиган бўлди