АҚШ ва Канада Хитойга қарши бирлашди

АҚШ ва Канада Хитойга қарши бирлашди
Фото: «Zen.yandex.ru»
АҚШ ва Канада Хитойга қарши бирлашди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказилган видеомулоқотдан сўнг айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».

Байденнинг сўзларига кўра, у Трюдо билан глобал муаммоларга қарши умумий муносабатларни муҳокама қилишган.
«Бунга Хитой билан яхшироқ рақобатлашиш ва қадриятларимизни яхшироқ ҳимоя қилиш учун муносабатларимизни мувофиқлаштириш киради», — деди АҚШ раҳбари.

Шунингдек, мамлакатлар Шимолий Американинг аэрокосмик мудофаага оид қўшма қўмондонлигини (НОРАД) модернизация қилишга ҳамда АҚШ-Канада Арктика Диалогини кенгайтирадиган «минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ва бошқарув масалаларини» қамраб олишга келишиб олдилар.

«Канада ва АҚШ НАТОнинг умумий мудофаага содиқ муҳим шериклари ёки иттифоқчиларигина эмас. Бош вазир ва мен европалик иттифоқчиларимиз билан трансатлантика хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича ишларимизни муҳокама қилдик», — дея сўзини якунлади Байден.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар