
Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотда спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг энг юқори даражаси қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлайдиган эркак ва аёл раҳбарларда аниқланди.
Ливерпул университети олимлари узоқ муддатли тадқиқот қатнашчилари маълумотларини таҳлил қилди. Касб-ҳунар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш учун олимлар 2006 йилдан 2010 йилгача Буюк Британиянинг Биобанк маълумотлар базасига киритилган 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган юз мингдан ортиқ одамларнинг маълумотларини таҳлил қилди.
Олимлар эркаклар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қурилиш ва саноат мутахассисликлари, шунингдек фаррошлар орасида энг юқори, руҳонийлар, тиббиёт амалиётчилари, физиклар, геологлар ва метеорологлар орасида энг паст кўрсаткичда эканлигини қайд этишди.
Aёллар орасида юқори ва ўрта менежерлар энг кўп ичкиликка берилганлиги, мактаб ўқитувчилари, шифокорлар ва олимлар ичкиликка деярли қарам эмаслиги аниқланди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўп ичкилик ичадиган гуруҳларини аниқлаш учун фаолият туридан ташқари жинс ҳам ҳисобга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар