22:11 / 27.02.2021
2 243

Нигерияда жиноятчилар мактабга ҳужум уюштириб 300 нафардан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетди

Нигерияда жиноятчилар мактабга ҳужум уюштириб 300 нафардан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетди
Фото: Anadolu Agency
Қуролланган жангарилари Нигериянинг Замфара штатида мактабга ҳужум уюштириб 317 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Associated Press штат маъмуриятининг расмий вакили Муҳаммад Шехуга таяниб, хабар берган.

26 февраль куни тунги соат 01:45 да жиноятчилар 20 та мотоциклда Жангебе шаҳридаги давлат мактабига келган. Улар қизлар ётоқхонасига бостириб кириб, мактаб ҳудудида тахминан уч соат бўлган ва қизларни ўрмонга олиб кетган, деб ёзмоқда CNN. Ҳужум вақтида бир нафар полициячи ҳалок бўлган.

Мусо Мустафо исмли маҳаллий аҳоли вакили жиноятчиларнинг мактаб яқинидаги ҳарбий лагер ва назорат-ўтказиш пунктига ҳам ҳужум уйштирганини айтган. Қайд этилишича, қўпорувчилар ҳарбийларнинг ўз ҳужумига халақит қилишини истамаган.

Мактаб-интернатда тахминан 500 нафар ўқувчи қиз яшаган ва ўқиган. Уларнинг айримлари жангарилар қўлидан қочиб қутилган ва ётоқхонага қайтган, дейилади CNN манбаси берган ахборотда.

Замфара штатида одамларни ўғирлайдиган ва товон пули эвазига яқинларига топширадиган ёки қамоқдаги шерикларининг озодликка чиқариш эвазига уларни қўйиб юборадиган бир нечта жангари гуруҳлар фаолият олиб боради.

Сўнгги йилларда Нигерияда одам ўғирлаш ва фуқароларга ҳужум қилишга қаратилган ҳаракатлар жуда кўп амалга оширилган. 2014 йил апрель ойида «Боко Харам» жангарилари гуруҳи Борно штатида 276 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган. Қизларнинг 100 нафардан ортиғи ҳанузгача топилмаган. 2020 йил декабрь ойида 344 нафар ўқувчи Кацина штатидаги мактабдан 344 нафар ўқувчи ўғирлаб кетилган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

2018 йилда Нигерияда «Боко ҳарам» жангарилари 110 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетган. 2020 йил июнь ойида Нигерия шимоли-шарқига уюштирилган ҳужум оқибатида 60 киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда жиноятчилар мактабга ҳужум уюштириб 300 нафардан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетди