15:14 / 28.02.2021
2 119

Яхшилик камайиб бормоқда

Яхшилик камайиб бормоқда
Фото: Ucla/Дарнелл Хант (чапдан) ва Дэниел Фесслер
Меҳрибонлик Институти Женнифер и Мэттью Харрис томонидан асос солинган Бедарий фонди пулига очилган эди, унинг иш бошлашига 20 млн доллар ҳайрия қилишган.

Институт Лос-Анджелес университетининг социология факультетида жойлашган ва унинг мақсади халқ билан қандай ишлаш, раҳбарларни илҳомлантиришдир.

Харриснинг сўзларига кўра, нима учун замонавий дунёда яхшилик тобора камайиб бораётганини англашга ҳаракат қилишда, илм ва ички дунё орасида кўприк қуришда катта эҳтиёж борлигини кўради.

Институт шуғулланаётган бир неча лойиҳалар қуйидагилар:
- Антропологлар инсонлар орасида яхшилик қандай тарқалишини ўртганишмоқда;
- Социологлар шавқатсиз инсонларни меҳрибон бўлишга қандай кўндиришни таҳлил қилишмоқда;
- Психологлар яхшилик кайфиятни яхшилаши ва асаб зўриқиши белгиларини камайтириши мумкинлигини тадқиқ қилишмоқда.

Фесслернинг таъкидлашича, ҳаммага маълумки, қачонки сиз оғир вазиятга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмасангиз - бу "ёмон" стресс. У альпинизм сингари қийин, аммо қониқиш олиб келадиган машғулот билан шуғулланишга ўхшаш "яхши" стрессдан кўра анча зарарли.

"Сизга бефарқ муносабатда бўладиган инсонлар билан яшаш нисбатан яхши ҳолат, аммо очиқ душманлик билан муносабатда бўладиган инсонлар билан яшаш энг ёмони, соғлик учун зарарли. Бу умрингизни том маънода қисқартиради", - дейди у.

"Кейин бошқалардан қандай қилиб меҳр олиш ва уни ўзингизга бериш - бу аввалги заҳарли вазиятга мутлақо қарама-қарши. Бу нарсалар соғлик учун фойдалидир", - давом этади олим.

Ҳатто бошқа одамлар билан муносабатнинг аҳамиятсиз лаҳзалари - масалан, қаҳвахонадаги хоима сизга қараб жилмайиб, ишларингиз қалай, деб сўраса, ўзингизни яхши ҳис қилишингиз мумкин.

"Агар яхшилик борасидаги бирон бир нарсада иштирок этсангиз, бошқаларга меҳрибонлигингизни қандай намоён қилишни ўйлайсиз - бу каби нарсалар босимни пасайтиради. У даволаш таъсирига эга, - таъкидлайди олим. - Бу руҳий зўриқишлар ва хавотирни даволашда ёрдам беради".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яхшилик камайиб бормоқда