Фото: «Роскосмос»
28 февраль куни эрталаб Бойқўнғир космодромидан «Союз-2.1б» ташувчи ракетаси Арктика минтақасида иқлим ва атроф-муҳитни мониторинг қилиш учун мўлжалланган «Арктика-М» космик қурилмаси билан бирга учирилди, деб ёзади «РБК» «Роскосмос» матбуот хизматига таяниб.
«2021 йил 28 февраль куни Москва вақти билан соат 09:55:01 (Тошкент вақти билан соат 11:55)да Бойқўнғир космодромининг 6-майдончаси 6-старт қурилмасидан ‘Союз-2.1б’ элтувчи ракетаси ‘Фрегат’ тезлаштирувчи блоки ва биринчи ‘Арктика-М’ космик қурилмаси билан бирга учирилди», — дейилади хабарда.
Элтувчи ракета поғоналари ва тезлаштирувчи блокнинг ажралиши муваффақиятли кечган. Шундан кейин «Фрегат» тезлаштирувчи блоки қурилмани орбитага олиб чиқишда давом этган. У Тошкент вақти билан, тахминан, соат 14:14 да ажралиб чиқди. Шундан кейин бошқарув буюртмачига топширилди.
#Видео
— РОСКОСМОС (@roscosmos) February 28, 2021
Первый российский аппарат #АрктикаМ для мониторинга климата и окружающей среды в арктическом регионе запущен ракетой-носителем «Союз-2.1б» с космодрома #Байконур.
Разгонный блок «Фрегат» продолжил выведение аппарата на заданную орбиту ? pic.twitter.com/8xMI3IH56y
«Арктика-М» гидрометеорологик ва иқлим мониторинги космик тизимидир. У Ер юзаси ва Шимолий Муз океани денгизларини кеча-кундуз ҳар қандай об-ҳавода мониторинг қилувчи камида иккита сунъий йўлдошни ўз ичига олади.
Дастлаб «Арктика-М» 2020 йил 24 декабрда учирилиши керак эди. Аммо октябрда «Роскосмос» мутахассислари бир қатор қўшимча текширувлар ўтказиш кераклигини аниқлади. Шу сабабли тизимни орбитага чиқариш 2021 йилга қолдирилган эди.
Февраль бошида Россияда «Союз-2.1б» ташувчи ракета коинотга учирилган, у ҳарбий сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиққан эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди