23:30 / 28.02.2021
2 338

Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото)

Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото)
Фото: Instagram / The Radford Family
Британиялик эр-хотин Сью ва Ноэл Редфордлар 1989 йилдан буён 11 нафар қиз ва 11 ўғилни дунёга келтирди. Кўп фарзандли оила ҳақида яқинда Channel 5 телеканалида ҳужжатли фильм намойиш этилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Сью ўзининг Хейди исмли энг кичик фарзандини 2020 йилнинг апрелида дунёга келтирган. Ҳозирда оила ўн кишига мўлжалланган собиқ қариялар уйида яшаб келмоқда. Болалардан уч нафари мустақил яшайдиган даражада улғайган, бироқ уйда ҳамон жой етарли эмас.

Фото: Instagram / The Radford Family
Оила бошлиғи қандолатчилик билан шуғулланади, бироқ пандемия сабаб унинг корхонаси ёпилган ва у онлайн ишлашга мажбур бўлмоқда.

Фото: Instagram / The Radford Family
Сью эса у қадар осон бўлмаган иш — уй юмушлари билан машғул. У кун давомида уйни бир неча бор тозалайди, кийимларни ювиш учун эса 18 килограммли саноат кир ювиш машинаси олган.

Редфордлар кунига етти литрдан ортиқ сут ва тўрт «буханка» нон ейди. Бир ҳафта ичида учта тиш пастаси ва 24 дона ҳожатхона қоғозини ишлатади.

Фото: Instagram / The Radford Family

Фото: Instagram / The Radford Family

Фото: Instagram / The Radford Family

Фото: Instagram / The Radford Family
Шу билан бирга, набирали бўлишга ҳам улгурган ота-она ўз ҳаётидан нолимайди.
«Болалар — бизнинг ҳашаматимиз. Буни ҳеч қачон пулга сотиб олиб бўлмайди», — дейди оила отаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото)