Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанкнинг таъкидлашича, Ойга миссияни икки босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда 2023 йилда Туркия Ойга кемани етказади, 2028 йилга эса иккинчи босқичнинг амалга оширилиши белгиланган.
“Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Ойга қаттиқ қўнишни амалга оширамиз. Биз биринчи парвозни халқаро компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширамиз. Бироқ коинот қурилмамиз Ойга ўзимизнинг ноёб миллий ракетамиз ёрдамида етказилади”, деб таъкидлаб ўтган Варанк.
Унинг таъкидлашича, Туркия коинот дастури мамлакатни “коинот соҳасидаги олий лигага” олиб чиқишга қаратилган. Вазир Туркияда Ойга миссиянинг муҳим ташкил этувчиси бўлган гибрид двигателлар технологияси ишлаб чиқилганини қўшимча қилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 февралда миллий коинот дастурини тақдим этганди. У ўшанда Туркиянинг Ойга кема юбориш режаси ҳақида илк бор сўз очган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Япониялик миллиардер Ойга сафар учун аёл ҳамроҳ қидираётганини эълон қилди

Инсоннинг ойга биринчи қадам қўйиши қандай кечган эди?

Хитой Ойга одам қўндириш имкониятини ўрганмоқда

Етиб келдик: АҚШ Ойни ўзининг мулки деб эълон қилди

Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби яна уч ойга узайтирилди

Хитой Ойга 4 кишини етказа оладиган фазо кемасини ишлаб чиқармоқда